Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1640
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб бормоқдалар.
Уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар ҳали ҳануз учраб турибди. 

Ана шундай холатлардан бир нечтаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди.

Қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро Т.Н.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда божхона ходимларига маълум қилинмаган, қиймати 14 миллион сўмлик, 14 дона уяли алоқа воситаларни яширинча олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда божхона ходимларида шубҳа уйғотган фуқаро И.Ш. шахсий кўрикдан ўтказилганида, курткасининг ички чўнтаги ва қўл қисмига яшириб олиб, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан 12,4 миллион сўмлик 11 дона “Samsung Galaxy” номли уяли алоқа воситаларини олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.

Фуқаро А.Р. эса божхона ходимлари томонидан шахсий кўрикдан ўтказилар экан, эгнидаги курткасининг ташқи чўнтакларида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган, қиймати 6 миллион сўмлик 4 дона “RedMi 6 Pro” номли уяли алоқа воситаларини қўшни давлатдан ноқонуний олиб кираётганида фош этилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

18.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг