Сўзимизнинг исботи сифатида, биргина Бухоро вилояти божхона бошқармасининг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда экспортёрлар билан бевосита мулоқот йўлга қўйилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Яқинда ҳам божхона бошқармаси мутасаддилари вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи экспортёр корхоналарга ташриф буюришди.
Бўлиб ўтган сайёр учрашув давомида тадбиркорларга божхона органларида экспорт салмоғини ошириш мақсадида жорий этилган янги тартиб-қоидалар батафсил тушунтириб ўтилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига кўра, тадбиркорларга бир қанча қулайликлар тақдим этилди. Яъни, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи юридик шахслар дастлабки тўловсиз, акредитив очмасдан ҳамда банк кафолатини расмийлаштирмасдан туриб экспорт қилиш имконига эга бўлишди.
Шуниси эътиборлики, бугун мева-сабзавот маҳсулотларининг етиштирилишида хорижий технологиялардан кенг фойдаланилиши натижасида, ҳам вақт, ҳам қўшимча маблағ тежалишига эришилмоқда. Шу куни бўлиб ўтган сайёр ташрифда ҳам божхоначилар иссиқхонада яратилган 3 қаватли ҳимоя тизимидан тортиб, томчилатиб суғориш тизимигача танишилди ва тадбиркорнинг экспорт ва хориждан қўшимча техника олиб келтириш борасидаги саволларига батафсил жавоблар қайтаришди.
16.03.2019