Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Парфюмерия маҳсулотларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс фош бўлди
1969
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликларни божхона тўловларисиз олиб кириш нормаси белгиланган. Бироқ, мўмай даромад орттириш илинжидаги айрим шахслар божхона тўловларидан қочишга уриниб, шу турдаги товарларни ноқонуний олиб киришга уринишмоқда.
Парфюмерия маҳсулотларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс фош бўлди

Хусусан, “Санкт-Петербург–Урганч” йўналиши билан мамлакатимизга келган фуқаро Б.Ш. “яшил йўлак” орқали ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, декларацияланмаган ва оғзаки сўров пайтида божхона ходимларига маълум қилинмаган умумий қиймати 3,3 миллион сўмни ташкил этувчи 27 дона аёллар атирини яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

16.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг