Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
2582
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси эҳтиёжи учун замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилнш техникаларни харид қилиш мақсадида эркин танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2018 йил 7 август куни соат 18.00 гача қабул қилинади. Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати Сирдарё вилояти божхона бошқармасида рўйхатга олинган куни ҳисобланади.

Таклифлар техник ва тижорат қисмларга ажратилиб рақамланган, тиқилиб муҳрланган ҳамда ёпиқ муҳрланган коивертларда устки қисмига танлов номи тўлиқ кўрсатилиб, мос равишда “Техник қисми” ва “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган ҳолда топширилиши шарт.

Тижорат таклиф тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

  • тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85% маҳсулот буюртмачига етказиб берилгандан сўнг;
  • маҳсулотлар аввал фойдаланишда бўлмаган, янги бўлиши лозим;
  • маҳсулотни етказиб бериш ва ўрнатиш муддати 10 кун;
  • лицензия ва гувоҳнома нусхаси.

  • техник талаб илова қилинади (юклаб олиш).

Қўшимча маълумотлар олиш учун (0367) 227-89-08, (ички 67-70) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул килинади: Сирдарё вилояти, Гулистон шахри, Сайхун кўчаси

11.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг