“Санкт-Петербург–Урганч” йўналишида Урганч шаҳрига учиб келган фуқаро С.Н. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, унга тегишли бўлган қўл юклари ичидан хорижда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
15.03.2019