Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмалари орқали юборилган психотроп дори воситалари фош этилди
1653
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган бўлишига қарамай, бу каби қонунбузарлик ҳолатлари учраб турибди.
Почта жўнатмалари орқали юборилган психотроп дори воситалари  фош этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг  “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қоидабузарликларни фош қилишди.

Жумладан фуқаро С.Ў. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда  божхона декларациясида кўрсатилмаган  36 дона “Rokacet plus” номли инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи психотроп  дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунга ўхшаш ҳолатда хориждан  келган почта жўнатмасида 150 дона “Alprazolam ratiopharm 0,5 mg” номли психотроп дори воситаcи борлиги аниқланди.

Шунингдек, хориждан фуқаро Ш.Т. номига юборилган почта жўнатмаси  ҳам божхона назоратидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган  6 турдаги салкам 480 дона дори воситалари ҳамда психотроп  дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига мувофиқ беш йилдан ўн йилгача ва ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли қарорида  божхона чегараси орқали Жиноят кодексининг 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда предметларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмаслиги ҳақида кўрсатиб ўтилган.

15.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг