Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда аҳоли ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда
2286
Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига кирувчи “Трамадол” ва инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи “Лирика” каби таблеткаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилмоқда.
Андижонда аҳоли ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда

Ана шундай хуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида Хўжаобод туман маъмурий суди раиси иштирокида навбатдаги суд мажлиси ўтказилди. Унда Дўстлик чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаролар ўзлари билан республика худудига олиб кирилиши чекланган товарлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил        6 февраль кунги 3512-сонли ҳамда Вазирлар Махкамасининг 828-сонли қарорлари талаблари бузилганлиги холатлари яъни товарларни олиб ўтишда белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган ҳамда фуқаролар ўзларига тегишли бўлмаган товар моддий бойликларни маълум бир ҳақ эвазига олиб кириш ҳолатлари юзасидан иш ҳужжатлари юритилиб, кўриб чиқилди.

Ҳужжатлари иш юритувда бўлган ҳар бир фуқаро билан сайёр суд мажлиси жараёнида суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг оилавий ҳолати, молиявий имкониятлари ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилиши сабаблари ўрганилди.

Хўжаобод туман маъмурий судининг якуний хулосасига кўра, суд мажлиси иштирокчиларига сайёр суд жараёнида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жарима жазолари қўлланилди.

Шундан сўнг туман маъмурий суди раиси божхона ходимлари билан биргаликда мазкур божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказди.

Хусусан, фуқаролар ўзлари билан олиб кираётган товарларнинг сифати, кафолати, яроқлилик муддатларига алоҳида эътибор қаратишларини таъкидлаб ўтди.

Профилактик суҳбат иштирокчиларига божхона пости орқали ҳаракатланиш чоғида қонунларимизда белгиланган тартибларга риоя қилишлари ҳамда божхона постларида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича масъул раҳбар ходимлар томонидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

15.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг