Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Opel” ўриндиғи остига сигаретлар яширилган экан
2155
Юртимизга кириб келиш чоғида божхона масканларидан ўтаётган фуқароларнинг дастлабки мажбурияти бу – уларнинг ёнида бўлган товар моддий бойликлари ҳамда валюта қимматликларини ёзма равишда декларациялашдан иборатдир.
“Opel” ўриндиғи остига сигаретлар яширилган экан

Бироқ, қўшни мамлакатдан “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро С. Н. ўрнатилган тартибларни қўпол равишда бузишга уринганлиги аниқланди.

Божхона ходими фуқарони белгиланган тартибдаги назоратдан ўтқазди. Натижада, унинг бошқарувидаги “Opel ZAFIRA” русумли енгил автомашинанинг ўриндиғи остидан 80 қути сигаретлар яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

15.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг