Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яшириб янглишишди
1573
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари товар-моддий бойликларни республикамизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишмоқда.
Яшириб янглишишди

Яқинда, “Алмата–Нукус” йўналишидаги халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юклари божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро вагоннинг хуфия қисмларига умумий қиймати 250 млн. сўмдан ортиқ 10 000 дона “мини флеш карталар” ва алкоголь маҳсулотларини яширган ҳолда юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Божхоначилар мазкур йўналишдаги поезд йўловчилари ва уларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказиш давомида яна бир қонунбузарлик ҳолати аниқлаб, умумий қиймати қиймати 71 млн. сўмлик дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини божхона чегарасидан яширинча олиб ўтилишига чек қўйишди.

Яна бир қонунбузар эса вагоннинг хуфия қисмларига умумий қиймати 17 млн. сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмлари ва тиббиёт буюмларини яширганча юртимизга олиб ўтмоқчи бўлган экан. Аммо унинг бу уринишлари самарасиз якунланди.

“Алмата-Ташкент” йўналишидаги халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юклари божхона зоратидан ўтказилганда фуқаро А.Н.вагоннинг шифт қисмига қиймати 77 млн. сўмдан ортиқ 4644 дона кўз линзаларини яширганча юртимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Ушбу поездда юртимизга кириб келган фуқаро Т.Г.эса сифати кафолатланмаган, қиймати қарийб 26 млн. сўмлик, 11 турдаги 145дона “Озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар”ни ноқонуний олиб кирганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати

13.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг