Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар экспортёрларга яқиндан кўмак кўрсатишмоқда
2072
Маълумки, жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 163-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга сезиларли даражадаги енгилликлар яратилди.
Божхоначилар экспортёрларга яқиндан кўмак кўрсатишмоқда

Бугунги кунда, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ушбу қарор мазмун-моҳиятини экспортёрларга тушунтириш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири, Нукус шаҳрида жойлашган “Global Food Impex” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли 3 гектар майдонда чет эл технологияси асосида барпо этилган иссиқхонада амалга оширилди. Шунингдек, ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишилган ҳолда мазкур жамият аъзоларига янги қабул қилинган қарор мазмуни тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Учрашув давомида, корхона раҳбари А.Бауеновни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.

14.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг