Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гуруч курмаксиз бўлмас
1755
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан вазни 3 кг.гача бўлган гуруч маҳсулотларини юртимиздан олиб чиқишларига рухсат этилади. Шунга қарамай мазкур талабларга риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.
Гуруч курмаксиз бўлмас

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Тошкент–Новосибирск” йўналишидаги
халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказиш вақтида фуқаро Қ.А. 300 кг. гуручни божхона назоратидан яширганлигини фош қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра божхона ходимларининг оғзаки сўровида айтилмаган ва декларацияланмаган мазкур гуручларнинг умумий қиймати 3,3 млн. сўмни ташкил этар экан.

Шунга ўхшаш ҳолатда мазкур божхона пости ходимлари томонидан “Андижон-Москва” халқаро йўловчи поездининг йўловчиси фуқаро М.Ш. га тегишли юкларни божхона назоратидан ўтказиш давомида қиймати 6,5 млн сўмлик салкам 730 кг. гуруч маҳсулотлари ноқонуний олиб кетилаётганлиги  маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг