Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда бизнесни ривожлантириш мавзусида тадбир бўлиб ўтди
1772
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, божхона бошқармаси, вилоятда фаолият кўрсатадиган барча сертификатлаш ва рухсатнома бериш органлари, савдо-саноат палатаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят Марказий банк ва тижорат банклари масъул ходимлари шунингдек ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва тадбиркорлар иштирокида “Халқаро савдо соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар” мавзусида семинар ўтказилди.
Сирдарёда бизнесни ривожлантириш мавзусида тадбир  бўлиб ўтди

Тадбирни очиб берган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини  яхшилашга  доир  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сон Қарорида юртимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада юксалтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилиши белгиланганлиги  ва ушбу қарор асосида бизнес соҳасида мамлакатимиз позициясини яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилганлигини қайд этди.

Маъруза давомида “Бизнес юритиш” рейтинги жами ўнта индикатор бўйича баҳоланиши, шулардан биринчиси бизнесни рўйхатдан ўтказилиши эканлиги, 2017 йилда қабул қилинган ҳужжатлар асосида эса тадбиркорлик субьектларини рўйхатга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги, яъни эндиликда тадбиркорлик субьектлари ярим соат ичида рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги тушунтириб берилди.

Бошқарманинг божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи, божхона хизмати майори А.Ахмедов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини  ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон қарор талаблари  асосида божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-тамоилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институтининг жорий этилишини шунингдек  жорий йил 1 февралдан бошлаб Давлат божхона  қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шахри бўйича бошқармалари  “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи – “фронт-офис”лар ўз фаолиятини бошлаганлигини қайд этди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўз фаолиятларида учраётган муаммоли масалалар ва таклифларни эркин баён қилишди ва мутахассислардан жавоблар олишди.

13.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг