Ана шундай ҳолатларнинг бири “Ғишткўприк” чегара божхона постида содир этилди. Мамлакатимизга ўзининг “Lacetti”, “Сhevrolet Lacetti” русумли автотранспорт воситаларини бошқариб кириб келган фуқаролар И.М. ва А.А. ларнинг автотранспорт воситалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, мазкур фуқароларнинг йўловчи божхона декларацияларида ёзиб кўрсатмасдан ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмасдан, қиймати 43 750 000 сўмлик 875 дона ҳар хил рангдаги Голландия атир гулларини республикамизга олиб кираётгани фош қилинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
13.03.2019