Ташриф буюрган меҳмонлар мутасадди ташкилот раҳбарлари божхона ходимлари ҳамда ёшлар иштирокда тантанали равишда ўзбекона урф-одатлар ҳамда анъаналар асосида шоду хуррамлик билан кутиб олинди.
“Келажакни терроризмсиз қурамиз!” деб номланган халқаро ёшлар фестивалида юртимиз хамда Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари чегарадош ҳудудларидаги давлат бошқаруви органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида илмий-амалий тажрибага эга мутахассислар, талаба ёшлар иштирок этмоқда.
Икки кун давом этадиган мазкур халқаро фестивалда “Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинари ҳамда “Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз!” шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, “Дўстлик” кубоги учун фестиваль қатнашчиларидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг минифутбол, волейбол, стол тенниси мусобақалари уюштирилади.
Фестиваль якунида эса Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида фестивал иштирокчилари ва 20 мингдан ортиқ ёшлар учун шоу-концерт дастури намойиш этилади. Бундан ташқари, фестиваль иштирокчиларини Фарғона шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий обидалар билан таништириш мақсадида вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилиши режалаштирилган
12.03.2019