Жумладан, мамлакатимизга пиёда равишда кириб келган фуқаро Ф.У. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Аниқланишича, фуқаро Ф.У шахсий кўрикдан ўтказилганда, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, оғирлиги 34,3 грамм бўлган 8 дона аёллар кумуш тақинчоқларини кўйлаги ёқасининг ичига тикиб олгани фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
11.03.2019