Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Даут-ота” постида сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга чек қўйилди
1606
Юртимизнинг шимолий дарвозаси ҳисобланган “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари юртимизга яширин тарзда олиб киришга уринилаётган товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
“Даут-ота” постида сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга чек қўйилди

Жумладан, мазкур пост ходимлари томонидан фуқаро Р.М. божхона назоратидан яширин тарзда қиймати 16 миллион сўмдан ортиқ 2 хил турдаги 69 дона биологик актив қўшимчаларни қонунга хилоф равишда юртимизга олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинган бўлса, фуқаролар К.У. ва С.С. лар томонидан қиймати 16 миллион сўмдан ортиқ бўлган 403 дона бош кийимларни яширинча олиб киришга уринишлари ўз вақтида фош қилинди.

Шунингдек, яна бир фуқаро О.А. ўзининг “Лада Ларгус” русумли автомобилида юртимизга кириб келишида салкам 10 миллион сўмлик 63 дона ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ускуна қисмларини ноқонуний равишда олиб киришга урингани аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Т.С. томонидан қиймати 4 миллион сўмга тенг бўлган 20 шишадан иборат “Jack Daniels” номли виски алкоголь маҳсулотларини божхона назоратидан яширишга уринган вақтида тўхтатиб қолинган бўлса, фуқаро А.Ж. томонидан қиймати 14 миллион сўмлик, фуқаро Э.Д. томонидан қиймати 8 миллион сўмдан зиёдроқ, Р.Р. томонидан қиймати 6 миллион сўмдан кўпроқ, М.С. томонидан эса салкам 4 миллион сўмлик 34 хил турдаги 1282 дона парфюмерия маҳсулотларининг юртимизга ноқонуний равишда олиб кирилишининг олди олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг