Тадбир давомида фуқаро “А” шартли харидорга дастлаб 60 000 сўм эвазига 0,3 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасини, кейинги сафар эса 80 000 сўм эвазига 0,7 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасини сотганлиги аниқланди.
Нафс қулига айланган ушбу шахс бу билан чекланиб қолмади. Энди у В. исмли шахс билан биргаликда янада кўпроқ даромад орттириш ниятида шартли харидорга 600 000 сўм эвазига гугурт қутисига солинган 1,46 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, “А” нинг яшаш манзилида “тинтув” ўтказилганида унинг хонадонидан 116 дона марихуана гиёҳвандлик моддаси уруғларига ўхшаш уруғлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга мўлжалланган мосламалар борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, В. исмли шахснинг хонадони холислар иштирокида текширилганида хонадондаги кўрпача тагида қоғоз бўлагига ўралган 0,3 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбирлар давомида умумий оғирлиги 2,71 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси 116 дона марихуана гиёҳвандлик моддаси уруғлари ҳамда гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга мўлжалланган мосламалар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.03.2019