Хусусан, хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига олиб келинган маҳсулотлар сақланаётган контейнерлар текширилганда, контейнерларда ҳужжатда кўрсатилмаган бошқа турдаги товарлар мавжудлиги аниқланди.
Яъни контейнерларда “синтетик комплекс иплардан тўқилган газламалар” маҳсулоти ўрнига “синтетик толали матолар” тўқимачилик маҳсулотлари мавжудлиги фош этилди.
Қонунбузар қиймати 1,2 миллиард сўмдан ортиқ, 147 474 метр тўқимачилик матоларини бошқа ном остида яшириш йўли билан имтиёздан фойдаланмоқчи бўлгани фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
9.03.2019