Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди
1681
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти божхоначилари билан ҳамкорликда рангли металларнинг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди

Унда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи МЧЖларнинг бири ўз таркибида ноқонуний цех ташкил қилгани фош этилди. Яширин цехда сифати кафолатланмаган алюминлардан қозонлар ясалиши йўлга қўйилгани аниқланди. МЧЖнинг вакили фуқаро Т.Б. томонидан цехда тўпланган 53,2 миллион сўмлик 13 тонна алюмин ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек тадбир давомида пойтахтимиздаги яна бир таркибида ташкил қилинган ноқонуний цех фаолияти фош этилди. Унда МЧЖ директори фуқаро Н.Р. бошчилигида тўпланган умумий қиймати 10 миллион сўмлик 2,5 тонна металл парчалари ашёвий далил сифатида олинди.

Олинган металл парчалари “Ўзиккиламчиранглиметалл” акциядорлик жамиятига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг