Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда божхоначи аёллар спорт беллашувида фахрли ўринга сазовор бўлдилар
2667
Юртимизда аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шу билан бирга хаётимиз кўрки бўлган хотин қизларни ҳар томонлама соғлом бўлишларини таъминлаш мақсадида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида спорт мусобақалари ўтказиб келинади.
Сурхондарёда божхоначи аёллар спорт беллашувида фахрли ўринга сазовор бўлдилар

Жумладан, Сурхондарё вилоятида ҳам “Спорт – соғломлик манбаи” шиори остида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларда хизмат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти “Динамо” спорт жамғармаси томонидан ташкил этилган спорт тадбирлари “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланди. Унда 5 нафар жамоадан 70 га яқин хотин-қизлар қатнашишди.

Тадбирда  иштирок этган жамоалар спортнинг волейбол, армрестлинг ва стол тенниси турлари бўйича ғолиблик учун баҳслашдилар.

Қизғин баҳсларга бой ўтган беллашувларда вилоят божхона бошқармаси жамоаси волейбол спорт тури бўйича фахрли 3-ўрини эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорларга, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби ўтказилиб келинаётган спорт беллашувлари нафақат байрам шукуҳини оширишга, балки аёлларимизнинг саломатлигига ҳам бўлган эътиборни кўриш мумкин. Зероки, “Соғлом она- соғлом бола” демакдир.

7.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг