Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда туризмни ривожлантириш борасидаги устивор вазифалар муҳокама марказида бўлди
2578
Туризм соҳасида улкан салоҳият ва ўзига хос туристик жозибага эга бўлган она юртимиз Ўзбекистон ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, тарихий ва маданий ёдгорликлари, бетакрор маданияти ва анъаналари, қолаверса хушманзара табиати ва файзли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром этади.
Жиззахда туризмни ривожлантириш борасидаги устивор вазифалар муҳокама марказида бўлди

Қолаверса, муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинаётган  бир қанча Фармон ва Қарорлар ҳам соҳа ривожида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Қонун ҳужжатларига асосан ушбу соҳаларда фаолият юритаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорларга бир қатор имтиёз ва имкониятлар назарда тутилган.

Бироқ таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, ушбу соҳада фаолият юритувчи аксарият мутахассис ва тадбиркорлар қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бўйича етарли тушунчага эга эмас.

Шу боис ҳам Жиззах вилоят Адлия бошқармаси, Жиззах вилоят божхона бошқармаси ва бир қатор тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида Зомин туманида ўтказилган конференцияда шу ва бошқа муҳим масалалар мухокама қилинди.

Шунингдек,  Конференцияда Жиззах вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Абдуназаров ҳам сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва туризмни ривожлантириш учун божхона соҳасида жорий қилинган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Фармоннинг 12-бандига кўра, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмаслиги белгилаб қўйилганлигини иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

9.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг