Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларини тўхтатиб қолишди
1774
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимиз саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Божхоначилар сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларини тўхтатиб қолишди

Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлари учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро У.Қ. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча бўлган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 1,8 миллион сўмлик, жами 46,5 литр 72 дона Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган спиртли ичимликларни қўшни давлатдан олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.

Айнан шу пост ходимлари томонидан фуқаро Т.В.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, қиймати 2 миллион сўмлик 20 дона, 10 литрлик идишлардаги ароқларни ноқонуний равишда юртимизга олиб киришга бўлган ҳаракатининг олди олинди.

 “С.Нажимов” чегара божхона постига “Volvo FH12” русумли юк автоуловини бошқариб келган фуқаро Ж.Л. божхона кўригидан ўтказилганида, автоуловнинг салонидаги ўриндиқлар тагида божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 1,6 миллион  сўмлик, спиртли маҳсулотларни яшириб қўйганлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг