Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатдан тушиб қолган товарлар фош этилди
2006
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи хусусий корхоналардан бирининг номига келган юкларни кўздан кечириш давомида божхона қоидабузарлигини фош этишди.
Ҳужжатдан тушиб қолган товарлар фош этилди

Ҳужжатларга кўра, вазни 38 тоннадан ортиқ 1369 ўриндан иборат маиший техника товарлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида юклар билан ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар кўзга ташланди.

Натижада, контейнерларга ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, жами қиймати 167 миллион сўмлик  жами миқдори салкам 190 дона кир ювиш машинаси, чангютгичлар, радио товарлари  ортилганлиги аниқланди.

Ҳозирда  мазкур  ҳолат юзасидан божхона текширувлари жараёнлари давом эттирилмоқда.

7.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг