Белгиланган бу каби вазифаларни бажариш, шунингдек Фуқаро муҳофазасининг 2019 йил 12 январдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг “Қарши-Керки” чегара божхона постида “Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти вилоят божхона, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, ДХХ Чегара қўшинлари
9205-ҳарбий қисм, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, “Саноатгеоконтехназорат” минтақавий инспекцияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Қарши иккиламчи қора металл” масъулияти чекланган жамиятларидан иборат 51 нафар ишчи ходимлар ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбир дастлаб, мамлакатимизга кириш йўналишида иккиламчи қора металл юкланган юк автомашинаси ҳаракатланди ва дозиметрик назоратдан ўтказиш жараёнида божхона постидаги мавжуд радиацион портал монитор ташвиш сигналини берди ва аниқланган ҳолат бўйича тезкор навбатчи томонидан тегишли идораларга хабар берилди.
Шундан сўнг, жалб этилган гуруҳлар томонидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбаси топилган жой радиациявий ифлосланиш ўчоғини кенгайишига йўл қўймаслик ҳамда уни зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди. Тадбирда вазифалар тегишли идоралар ходимларининг ҳамкорлигида, белгиланган тартиб асосида ўтди.
Бундай ўқув машғулотларини ўтказишдан асосий мақсад, чегара божхона постида ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган манбалари аниқланганда объект раҳбарлар таркиби, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда тегишли Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари шахсий таркибининг ҳаракатлари ва билимларини ошириш ҳамда уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, шунингдек, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат десак муболаға бўлмайди.
2.03.2019