Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвесторнинг божхонага қилган мурожаати ижобий ҳал этилди
2107
Бухоро вилояти божхона бошқармаси фуқароларнинг божхона соҳасига оид саволларига ўз ўрнида ва тегишли тартибда жавоб қайтаришда давом этиб келмоқда.
Инвесторнинг божхонага қилган мурожаати ижобий ҳал этилди

Эътиборлиси, сўнгги вақтларда хорижий инвесторлар томонидан божхона тартиб тамойиллари борасида ҳам кўплаб мурожаатлари қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилишига эришиляпти. Яқинда ҳам бошқармага “Himchan Hospital” клиникаси раҳбари Шин Жеонг (Shin Jeong) хориждан олиб келтириладиган тиббиёт асбоб-анжомларига божхонадан тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумот сўраб мурожаат этган эди.

Унинг мурожаатига тегишли тартибда жавоб қайтарилди ва бу асосида инвестор Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасининг 13-банди ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддасининг 7-бандларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилиниши борасида маълумотга эга бўлди.

Шунингдек унга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати” ҳам тақдим этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ва материаллари учун божхона тўловлари ундирилмайди.

2.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг