Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
17 йил божхона постида
2329
2019 йил 12 январь куни “Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига ўтаётган Тожикистон фуқароси Холида Насриддинова божхона хизмати ходимларининг оғзаки сўровида айтмаган тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтишга уринади.
17 йил божхона постида
Унинг сумкаларидан 20 та “Mond”, бир ўрам “Parliament” сигареталари, холислар иштирокидаги шахсий кўригида эса ёнидан 30 та “Parliament” сигаретаси топилди. Мазкур ноқонуний ҳаракатни “Жартепа” чегара божхона пости Божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи инспектори, божхона хизмати капитани Дилрабо Азизова ўз вақтида аниқлаб, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифасини муносиб бажарди.
 
Дилрабо Азизова божхона хизматидаги 17 йиллик фаолияти давомида кўплаб бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйган. У 2018 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида 18 та тегишли тартиб-қоидага зид ҳолатни аниқлаб, 30 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишининг олдини олган.
 
- Кўпчилик билан суҳбатлашганимда биринчи бериладиган савол бу соҳа аёл кишига қийин эмасми, деган савол бўлади, - дейди Дилрабо Азизова. – Тўғри, аёл учун оила, фарзанд тарбияси биринчи ўринда туради. Аммо Ватан ҳимояси, тинчлиги, тараққиёти учун хизмат қилиш ҳам ҳар бир фуқаронинг фарзандлик бурчи. Шунинг учун ҳам ёшлигимдан ҳарбий бўлишга, хизмат формасида юришга ҳавас қилганман. Мақсадимга эришиш учун спортнинг дзюдо тури билан шуғулланиб, турли мусобақаларда ғолиб бўлганман. Тақдир тақозоси билан мана, 17 йилдирки, божхона хизматида фаолият юритаман. Турмуш ўртоғим ҳам ҳарбий бўлгани учун оилада тушунмовчиликларга ўрин қолмайди. Фарзандларим ҳам ҳарбийларга хос тартиб-интизомга ёшлигидан ўрганиб бормоқда. Айни пайтда қизим ҳам, ўғлим ҳам дзюдо билан шуғулланмоқда. Улар ҳам шу соҳага қизиқади. Касбимизнинг машаққатли ва масъулиятли эканини билсам-да, уларни қўллаб-қувватлайман. Чунки, уларнинг бахти менинг, мустақил Ўзбекистонимизнинг бахти, келажаги.
 
ЎзА

2.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг