Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарлардан 491,7 миллион сўм миқдоридаги божхона тўловлари ундирилди
1296
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларини четлаб ўтишга доир божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.
Қонунбузарлардан 491,7 миллион сўм миқдоридаги божхона тўловлари ундирилди

Пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи маъсулияти чекланган жамият номига қўшни мамлакатдан жўнатилган товарлар уларга илова қилинган ҳужжатлар асосида экспертизадан ўтказилганда, республикамизга олиб келинган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ҳамда номланиши божхона юк декларациясига илова қилинган  “келиб чиқиш сертификат”ларида кўрсатилган товарга мос келмаслиги аниқланди.

Натижада, ушбу маъсулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига 491,7 миллион сўм миқдордаги тўловлар тўлиқ ундириб олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг