Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.А исмли шахс тумандаги ресторанларнинг биридан чиқиш вақтида тўхтатилиб холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.
Натижада, унинг кийими чўнтагида икки дона гугурт қутисига солинган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу гиёҳвандлик моддаси оғирлиги 6,70 граммни ташкил этувчи марихуана эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1.03.2019