Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча сақланаётган рангли металлар фош қилинди
1381
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида айрим фуқароларнинг хонадонларида “ғамлаб” қўйилган рангли металл парчалари фош қилинди.
 Яширинча сақланаётган рангли металлар фош қилинди

Жумладан, Хива туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ҳовлисида қиймати 7,1 миллион сўмлик салкам 2 тонна оғирликдаги альюмин ҳамда қўрғошин каби рангли металл парчалари ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Боғот тумани ҳудудида фуқаро Р.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда жойлашган гаражда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 3,4 миллион сўмлик 1,2 тонна альюмин, мис ва магний рангли металл парчалари ноқонуний равишда сақланаётгани фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

28.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг