Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини ошириш - бугунги давр талабидир
1919
Юртимизда тобора ривожланиб бораётган тадбиркорлик соҳасининг янада ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ижросини ташкил этиш – бугун барча давлат ва жамоат ташкилотларининг устивор вазифаси этиб белгилаб қўйилган.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини ошириш - бугунги давр талабидир

Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан бу каби ишлар режали тартибда йўлга қўйилган ва жойларда тадбиркорлар иштирокида тез-тез сайёр қабуллар ташкил этилиб, божхона соҳасида тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган қулай имкониятлар, божхона тўловлари бўйича жорий этилган имтиёзлар, бу борада қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб борилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Зомин туманида ташкил этилди. Унда Жиззах вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этишди.

Тадбирда божхона тўловларидан қўлланиладиган имтиёзлар бўйича қабул қилинган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 163-сон қарорлари  мазмун- моҳияти тадбиркорларга тушунтириб ўтилди.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини амалдаги ижроси хусусида ҳам тадбиркорларга керакли тавсия ва билим-кўникмалар берилди.

Шундан сўнг,  тадбиркорлар божхона органларида берилаётган имтиёз ва қулайликлар юзасидан бир неча саволлар билан мурожаат қилиб, соҳа ходимларидан батафсил маълумотлар олинди.

Айтиш лозимки, бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад хусусий бизнес вакилларининг қонуний ман­фаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз фаолиятларини амалга ошириш­лари учун барча шарт-шароитларни яратиш ва ҳуқуқий билимларини ошириш, бу орқали эса мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада ривожланишига ҳисса қўшишдир.

1.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг