Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шаффофлик ва очиқлик – божхонанинг бош мезони
2106
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ТИФ божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона омборлари мудирлари билан учрашув ташкил этилди.
Шаффофлик ва очиқлик – божхонанинг бош мезони

Тадбирда пост бошлиғи К.Ваққосов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармони ижроси бўйича жорий йил  1 мартдан бошлаб божхона чегараси орқали кириб келган товарларнинг божхона кўриги процедураси видеоёзуви уч ой давомида сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий Аппаратига уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жихозланган жойларда амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга божхона соҳасида қабул қилинган янги  қонун ҳужжатлари етказилди ҳамда божхона соҳасида қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйиб келинаётганлиги таъкидланиб, мазкур муҳокамаларда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг ҳам фаол қатнашишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати  якунида иштирокчиларга божхона органлари туну-кун иш режимида ишлаётганлиги, экспортни ривожлантиришда тадбиркорларга доимий кўмаклашувчи ташкилот эканлиги ҳамда ҳар қандай масалаларни қонуний ҳал этишда кўмакдош эканлиги яна бир бор таъкидланди. Ҳар бир масала юзасидан божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги, тез фурсатларда тегишли амалий ёрдам кўрсатилиши ҳамда божхона қоидабузарликлари ҳақида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.  

Учрашувда ҳар бир божхона омбори мудирлари билан суҳбат ўтказилиб, суҳбат давомида  омбор ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

28.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг