Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни сертификатлашда идоралараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2106
Давлат божхона қўмитасида сертификат берувчи идоралар билан божхона органларининг ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Товарларни сертификатлашда идоралараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент кимё-технология интститути профеесор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқот институтларининг илмий ходимлари,  Давлат божхона қўмитасининг соҳавий бошқармалари вакиллари иштирок қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маҳсулотларни сертификатлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида барча турдаги сертификатларни бир вақтда бериш механизмини ташкил этиш, синов ўтказиш муддатларини қисқартириш, синовларни ўтказиш имкони бўлмаганда товарларни  идентификациялаш асосида синовларсиз сертификат бериш тартибини жорий этиш масалалари назарда тутилган.

Бу мақсадга эришишда эса аввало товарларни сертификатлаш жараёнларида иштирок қилувчи давлат назорат органларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. Давра суҳбатида ҳам асосий эътибор давлат божхона хизмати органлари ва сертификат берувчи идоралар билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш, товарларни сертификатлаш ва божхона тизимига илғор инновацион ғояларни жорий этиш орқали тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш масалаларига қаратилди.

Тадбирда ветеринария назорати остидаги юкларни ташиш, экспорт-импорт жараёнида ўсимликлар карантини, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимлари ривожига қаратилган чора-тадбирлар, санитария-эпидемилолгоик хулоса ва экология сертификатини расмийлаштириш тартиблари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир якунида идоралараро ҳамкорликни ривожлантиршидаги аҳамиятини инобатга олиб бу каби давра суҳбатларни тизимли равишда ташкил қилишга келишиб олинди.


Ҳусан Тангриев,
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати бош инспектори

27.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг