Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода экспорт салоҳиятини яхшилашга қаратилган сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда
1999
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар божхона органлари фаолиятида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Хусусан, бевосита тадбиркорлик субъектлари ҳузурида сайёр ташрифларнинг доимий амалга оширилаётганлиги божхоначилар ва тадбиркорлар ўртасида йўлга қўйилаётган узвий ва амалий ҳамкорлик намунаси дейиш мумкин.
Бухорода экспорт салоҳиятини яхшилашга қаратилган сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган яна бир сайёр учрашувда мамлакат экспорт кўрсаткичларини янада яхшилашга аҳамият қаратилди. Унда божхоначилар вилоят ҳудудида катта ҳажмли ишчи ўрни ва  юқори экспорт салоҳиятига эга бўлган “Property Industry” МЧЖнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, мазкур корхона кўп тармоқли ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлиб, у мева-сабзавот етиштириш билан бир қаторда, маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш ҳамда шок усулида музлатиш каби амалиётларни бажаради. Жорий йилнинг ёз ойларида тўлиқ ишга туширилиши кутилаётган ушбу корхона дастлабки йилларда 2 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Сайёр ташриф давомида божхона вакиллари томонидан корхонага келгусида хориждан келтириш режалаштирилган технологиялар учун божхонадан бериладиган имтиёзлар борасида кенг кўламли маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, корхона вакилларининг экспорт қилиш масалаларида қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг