Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарали меҳнат шароити учун янги келишув
2498
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан имзоланган Тармоқ келишувини ижросини таьминлаш мақсадида худудларга тасдиқланган жадвалга асосан 2018 йил 9 июль куни Жиззах вилоят божхона бошқармасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Самарали меҳнат шароити учун янги келишув

Меҳнат жамоасининг 61% ходимлари иштирок этган йиғилишни Жиззах вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ё.Бозаров кириш сўзи билан очиб берди. Мажлисни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масьул ташкилотчиси А.Каримов  олиб борди.

Йиғилишда Жиззах вилояти божхона бошқармаси касаба уюшмасига махсус унвонга эга ҳамда бошқа барча ишловчи ходимларни аьзо қилиш, бошқармада касаба уюшмаси аьзолари сони ўзгарганлиги муносабати билан касаба уюшма қўмитаси таркиби ва аъзоларини сайлаш, касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш, касаба уюшмаси тафтиш комиссияси ва раисини сайлаш шунингдек Жиззах вилоят божхона бошқармаси касаба уюшмаси қўмитасини Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар Кенгаши таркибига киритиш масалалари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Мажлис регламенти демократик руҳда овоз бериш йўли билан ўтказилди. Кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси А.Каримов сўзга чиқиб, Жиззах вилоят божхона бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси, унинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, мажбуриятлари ҳақида тушунча берди, шундан сўнг Касаба уюшма қўмитасининг 7 нафар аьзолари  номзодлар ичидан очиқ овоз бериш йўли билан  сайланиб тасдиқланди.   Бундан ташқари Касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссияси таркиби 3 нафар аьзоси тасдиқланиб, шунингдек Жиззах вилоят божхона бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси  этиб, божхона хизмати майори Азиз Суяров сайланди.

Йиғилиш якунида иккала тамон ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан атрофлича фикр алмашилиб, аниқ манзилли келишувга эришилди.

Жиззах вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

12.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг