Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Бизнес юритиш”ни юқори даражага кўтариш - долзарб вазифа
2139
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва аҳамиятига қаратилган учрашув ташкил этилди.
“Бизнес юритиш”ни юқори даражага кўтариш - долзарб вазифа

Таъкидлаш жоизки, “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида охирги 5 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146 ўриндан 76 ўринга кўтарилди.

Юқоридаги қарор эса ушбу рейтингни янада яхшилашга доир қўшимча чоралар кўриш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Қарорга кўра товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бир қаторда Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланмоқда. Халқаро савдо соҳасидаги бу янгилик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун алоҳида эътиборга молик янгилик бўлди.

Тадбир давомида божхона соҳасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий қилинаётган енгилликлар тўғрисида батафсил тушунчалар ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг