Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт ривожи - иқтисодиёт тараққиёти гарови
1982
Самарали экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг юксалишида муҳим аҳамият каб этиши ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам мазкур фаолият соҳасини рағбатлантириб, экспортёрларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Экспорт ривожи - иқтисодиёт тараққиёти гарови

Мазкур қулайликларни кенг жамоатчиликка етказиш, тадбиркорлик субъектлари орасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчилар сафини кенгайтириш, қолаверса, экспортёр корхоналар фаолиятини вужудга келаётган муаммоли масалаларга ечим топиш мақсадида, Навоий вилояти ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокимлиги ва прокуратураси, божхона бошқармаси, тижорат банклари ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда экспортёрлар иштирокида сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда. Мазкур учрашувларнинг навбатдагиси Хатирчи туманида бўлиб ўтди. Шу ўринда Хатирчининг экспорт кўрсаткичларига қисқача тўхталиб ўтсак.

Туманда 2018 йил давомида жами 6,96 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, экспорт режаси 111 фоизга бажарилган. Бунда мева-сабзавот маҳсулотлари учун белгиланган экспорт режаси 119 фоизга, саноат маҳсулотлари экспорт режаси эса 82 фоизга бажарилган.

 Ўтган йилда Хатирчида рўйхатдан ўтган тадбиркорлар томонидан жами 14 та мамлакатларга мева-сабзавотлар экспорт қилинган. Бунда экспортнинг асосий улуши Қозоғистон, БАА, Қиғизистон, Ироқ, Туркия  каби давлатлар ҳиссасига тўғри келган. Мазкур даврда тумандан асосан мош, шафтоли, гилос, узум, майиз каби маҳсулотлар экспорт қилинган.

2019 йил учун эса туман экспорти учун янада катта марра олинди. Жорий йил учун Хатирчига 10,69 млн. АҚШ долларига тенг экспорт режаси белгиланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан экспорт режаси 3,73 млн. АҚШ долларига ёки
53,6 фоизга ошган.

Шу боисдан, экспорт режасини таъминлаш учун туманда бир қатор ишлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда. Натижада йил бошидан бугунги кунга қадар, 1,5 млн. АҚШ долларлик товарлар экспорт қилинди.

Аммо, туманнинг экспорт салоҳияти бундан-да юқори. Шу боисдан ҳам сайёр учрашувлар давомида экспортёр корхоналарга ташриф буюрилиб, уларга экспотда яратилаётган қулайликлар, шумладан божхона ва солиқ имтиёзлари ҳақида яна бир бор маълумотлар берилиб, экспорт фаолиятни амалга оширишда вужудга келаётган муаммоли ҳолатлар ечимида амалий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят ҳудудлари бўйлаб сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг