Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«GM Uzbekistan» АЖ Хоразм филиалида очиқ мулоқот тарзида кўргазмали семинар ўтказилди
2125
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "GM Uzbekistan" АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3010-сон қарорига мувофиқ бутловчи қисм ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган асосий хом ашё ва материалларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини камайтириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш белгилаб берилган эди.

Ушбу қарор ижроси доирасида, Хоразм вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан вилоят хокимлиги билан ҳамкорликда «GM Uzbekistan» АЖ Хоразм филиали маъмурий биноси худудида вилоятимиз автомобилсозлик саноати учун  шу кунгача импорт қилиб келинган бутловчи қисмларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида очиқ мулоқот тарзида кўргазма-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, тегишли ташкилотлар, солиқ, тижорат банклари раҳбарлари, O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари, шунингдек, вилоятнинг барча туманларида фаолият олиб бораётган олтмишга яқин хусусий ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Семинарда «GM Uzbekistan» АЖ Хоразм филиали мутахассислари томонидан автомобиль заводининг бутловчи қисмларга  бўлган йиллик эҳтиёжи, кўргазмага қўйилган бутловчи қисмларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағ ҳамда ишлаб чиқаришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ҳам тўлиқ маълумот берилди. Бу эса ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида бўлган тадбиркорлар учун жуда қўл келди.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда «GM Uzbekistan» АЖ Хоразм филиали билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритаётган 20 та ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 145 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмларини маҳаллий ишлаб чиқариш орқали етказиб берилишига эришилган.

Шунингдек, 2018 йилда вилоятда фаолият юритаётган 16 та ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар тузилган бўлиб, улар томонидан
42 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмларини маҳаллий ишлаб чиқарилишига эришилди - дейди «GM Uzbekistan» АЖ Хоразм филиали Маҳаллийлаштириш бўлинмаси мухандис технологи Н.Бобожонов.       

Тадбир давомида ўзларини ишлаб чиқариш фаолиятини вилоятимиз автомобилсозлик саноати учун маҳсулот етказиб бериш ҳисобига кенгайтирмоқчи бўлган корхона вакиллари ҳамда тадбиркорларга божхона имтиёзлари тўғрисида тўлиқ тушунтириш берилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга  божхона ходимлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва
«GM Uzbekistan» АЖ Хоразм филиали мутахассислари батафсил жавоблар  беришди.

Шу билан бирга, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга тақдим этиладиган божхона тўловларидан имтиёзлар, хавфни бошқариш тизими ва товарларни сертификатлаштиришдаги янги тартиботлар бўйича тайёрланган буклетлар тарқатилди.  

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг