Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Исузудаги шакар – селитра бўлиб чиқди!
1772
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Исузудаги шакар – селитра бўлиб чиқди!

 “Қарши-Ғузор” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган оғирлиги 10,2 тонна аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, Чироқчи туманида ўтказилган тадбир давомида “Чироқчи-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ғ.О. бошқарувидаги юк автомашинасида 7,5 тонна аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, фуқаро Э.А бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинасини белгиланган тартибда текшириш жараёнида ушбу шахс 50 килограммли қопларда шакар олиб кетаётганлигини маълум қилди. Аммо унинг бу ҳийласи наф бермади.

Божхоначилар умумий қиймати 10,5 миллион сўмлик 7,5 тонна “сульфат аммония” минерал ўғитларини ашёвий далил сифатида олишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида умумий оғирлиги 40 тоннадан зиёд минерал ўғитларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

25.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг