Жумладан, «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар К.А., К.У. ҳамда К.С. лар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг сумкалари ичида нархи тахминан 6 миллион сўмни ташкил қилган жами 42 дона конвалютада “PERGE Pregabalin 300 mg” (Лирика) номли дори воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, чегара божхона пости ходимлари “Алмата-Тошкент” йўналиши билан учиб келган фуқаро Ш.М. нинг багажларини назорат тартибида текширишганда, уларнинг ичида 352 та сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
25.02.2019