Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда 265 миллион сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди
2106
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида товар моддий бойликларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Наманганда 265 миллион сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди

“Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.А бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси Чуст шаҳри яқинида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган қиймати 85 миллион сўмлик 16 турдаги кийим-кечак маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбир давом эттирилиб Наманган шаҳрида фуқаро У.Жга тегишли устахона ва унинг бошқарувидаги “Мерседес Атако” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилди. Натижада, мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилган  180 миллион сўмлик 11 турдаги маиший техника воситалари ва кийим-кечак товарлари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган умумий қиймати 265 миллион сўмлик товарлар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг