Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан қочиш наф бермади
1612
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш билан боғлиқ бир неча каби қоидабузарлик ҳолатларини фош этишди.
Божхона тўловларидан қочиш наф бермади

Жумладан, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор номига хориждан келтирилган “Чой сервизи” чинни идишлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада,  божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча яъни умумий қиймати 52 миллион сўмлик 554 дона чинни чой сервизларини мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан яна бир масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларига кўра божхона кўригидан ўтказилганида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 47,7 миллион сўмлик 159 ўрам тикиш симлари борлиги маълум бўлди.

Айни пайтда салкам 100 миллион сўмни ташкил қилган ушбу товар-моддий вақтинча сақловга олиниб ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

25.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг