Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қимматга тушган қинғирлик
2307
Фарғона вилояти божхоначилари мамлакатимизга товар-моддий бойликлар, хусусан, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
Қимматга тушган қинғирлик

“Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Д.Ғ.нинг қинғирлиги ўз вақтида фош этилди. Ушбу шахс ўзининг “МАN” русумли юк автомашинаси юкхонасида махсус яширин жой ясаб божхоначиларни чалғитишга уриниб кўрди.

Аммо, божхоначилар белгиланган тартибда автомашинани кўздан кечириш жараёнида, қўлбола усулда ясалган хуфия жой борлигини пайқаб қолишди. Натижада ушбу кўз илғамас жойга яшириб қўйилган умумий қиймати 702,2 миллион сўмни ташкил этувчи 3244 дона сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар, 239 килограмм қовун ва тарвуз уруғи ҳамда 78 килограмм шоколад маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

23.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг