Божхоначилар шер болаларини 6 минг АҚШ долларига пуллаётган шахсларни фош қилишди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари пойтахтимизнинг Шайхонтохур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний олди-сотдисини фош қилишди.

Фуқаролар Н.А., А.З., Р.Д. ва А.А.лар “Ласетти” ҳамда “Спарк” автомашиналари салонидаги 2 бош шер болаларини 6 минг АҚШ долларига пуллашаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати