Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан ноқонуний таблеткалар савдосига чек қўйилди
1872
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган таблеткалар савдосига қарши тезкор тадбир бўлиб ўтди.
Божхоначилар томонидан ноқонуний таблеткалар савдосига  чек қўйилди

Унда фуқаро Д.К. шартли харидорга Андижон шаҳрида 700  минг сўм  эвазига  20 дона “Трамадол” ва 22 дона “GERICA” номли дори воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Фуқаронинг қўл сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида ушбу сумкада ҳам 372 дона сифати кафолатланмаган дори дармонлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг фуқаро Д.К. ўзининг ёнида бўлган 9 дона “Трамадол”таблеткаларини ўз ихтиёри билан топширди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 31,2 миллион сўмни ташкил қилди.

Фуқаро К.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

23.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг