Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон купесидаги ўриндиқлар остига нима яширилган эди?
1449
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган озиқ овқат товарларини яширин тарзда олиб киришга уриниш ўз вақтида тўхтатиб қолинди.
Вагон купесидаги ўриндиқлар остига нима яширилган эди?

“Уфа-Тошкент” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаро М.А. салкам 180 дона болалар бўтқаси, ширинликлар, шарбатлар ҳамда гўшт қиймалагичларни  божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 10,8  миллион сўмни ташкил этди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

23.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг