Шунга қарамасдан, гиёҳвандлик воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом" чегара божхона постидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро З.М.га тегишли қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс яширин тарзда юк сумкаси ичидаги рангсиз целофанга жойлаштирилган ва қуритилган “кўкнори хашаги” гиёҳвандлик воситасини юртимизга олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди. Ушбу заҳри қотил махсус электрон тарозида ўлчанганда унинг соф оғирлиги 50 граммни ташкил қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.02.2019