Жумладан, ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмазор туманида фуқаро А.Т. ўзининг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасидан 7 турдаги 840 дона хорижда ишлаб чиқарилган биологик фаол моддаларни тушираётган вақтда тўхтатилди. Аниқланишича, товарлар ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган ва юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган экан.
Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 54,6 миллион сўмни ташкил этди ва мазкур товарлар вақтинча сақловга олиб қўйилди.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
22.02.2019