Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда тадбиркор томонидан яна 40 та қўшимча иш ўрни яратилмоқда
1703
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул бўлим бошлиқлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга борилиб, яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қашқадарёда тадбиркор томонидан яна 40 та қўшимча  иш ўрни яратилмоқда

Учрашувларда тадбиркорлар олдидаги муаммолар ўрганилиб, мамлакатимизда яратилаётган қулайликлар тушунтирилмоқда. Шунингдек, ушбу имкониятлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари, бу билан вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга ҳамда аҳолини иш билан бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишлари ҳақида тушунтиришлар берилмоқда.

Бу борадаги навбатдаги учрашув Қарши шаҳрида фаолият юритаётган “Азия металл гарант” МЧЖда бўлиб ўтди ва тадбиркорга божхона соҳасида яратилган қулайликлар, хусусан, четдан импорт асосида келтириладиган технологик жиҳозларга қўлланиладиган божхона имтиёзлари, маҳсулотларни экспортга юклашдаги енгилликлар, мазкур йўналишда божхона ходимлари туну-кун ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

Иш фаолиятини 2017 йилда бошлаган ва айни кунда 71 нафар маҳаллий аҳолини иш билан бандлигини таъминлаган мазкур корхонада кунига 300 тонна, диаметри 12 миллимертдан 35 миллиметргача бўлган арматура маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

– Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайликлардан тўлиқ фойдаланиб, ички бозордан ортган маҳсулотларни четга экспортга йўналтиришни мақсад қилганмиз дейди, – корхона масъул ходими Хуршид Махматқобилов. – Бу борада дастлабки маҳсулотларни Афғонистон Ислом Республикасига етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари тузилган.

Қувонарлиси шундаки, давлатимиз томонидан тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган мазкур корхона мутасаддилари ташаббуси билан яқин кунларда 6 миллиметр ўлчамдаги металл симлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва натижада 40 та янги иш ўрни яратилади.

22.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг