Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган “Ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият – давлат ва жамият тараққиётининг кафолатидир” мавзусидаги ўқув семинарида бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Унда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳ.Равшанов иштирок этиб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш энг муҳим шартларидан бири эканлиги, шу боис бугун юртимизда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ходимларга муҳим тушунчалар берди.
Шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам санаб ўтилиб, бу борада ходимларнинг фикр- мулоҳазалари тингланди.
Тадбир давомида Жиззах вилоят божхона бошқармаси Юридик хизмат бош инспектори М.Қосимова ҳам сўзга чиқиб, ходимларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича бошқармада режали ҳуқуқий тадбирлар олиб борилаётганлиги, қолаверса, ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ҳуқуқий дарслар ўтказилаётганлигини, бу эса ходимлар фаолиятида яхши самара бераётганлигини таъкидлаб ўтди.
Мухтасар айтганда, юртимиз янада тараққий этиши ва гуллаб яшнашида энг аввало фуқароларимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш лозим. Зеро, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек, “Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ҳамда қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт”.
22.02.2019