Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жойларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда
2061
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни хоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жойларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ  ва равшан баён этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг ҳар бир чиқишларида соҳага масъул бўлган идораларнинг асосий вазифаси жиноятчини топиш ва жазолаш эмас, балки жиноят содир этилишига шароит яратиб берган ҳолатларни аниқлаш, айниқса тизимли муаммолар билан ишлашга алоҳида урғу қаратишни кўп бора таъкидлаб ўтган.

Шу мақсадда,  Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан доимий тарзда ҳудудларда жойлашган божхона постлари атрофидаги аҳоли пунктларида, шунингдек бевосита чегара божхона постларида жиноятчиликни олдини олиш, унинг келиб чиқиш омиллари ва жазонинг муқаррарлиги юзасидан фуқаролар билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги учрашув, Термиз туманида жойлашган “Айритом” чегара божхона постида, божхона ходимлари  ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорликда,  мазкур ўтказиш пункти орқали ҳаракатланувчи Афғонистон Ислом республикаси ва бошқа давлат фуқаролари билан ташкил қилинди. Даставвал, фуқароларга ушбу постда қайд этилаётган қонун бузилиш ҳолатлари ва уларнинг юзага  келиш сабаблари юзасидан тайёрланган  материаллар намойиш этилди. Шунингдек божхона ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3512-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги   878-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари тўғрисида маълумот ва тушунчалар берилди.

Учрашувда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олдилар.

21.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг